COVID-19нинг Жанубий Кореядаги ўта юқумли штамми ҳақида маълум қилинди
- 06.07.2020 19:15
- 499
- COVID-19
Яқин орада Жанубий Кореяда тарқалган COVID-19 коронавируснинг олдинги турлари билан солиштирганда ўта тез тарқалувчи ва юқумли бўлган GH номли штамм сабабли юзага келган. Бу ҳақда касалликнинг олдини олиш ва назорат қилиш Корея марказлари ташкилота (KCDC) маълум қилди.
KCDC коронавирус инфекцияси билан касалланган 526 бемор таҳлилини текширувдан ўтказди. Таҳлил натижаларига кўра, беморларнинг 333 нафарида GH штамми аниқланди.
Апрель-май ойларидан буён Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланаётган беморларнинг аксарият қисмида G ва унинг турдоши бўлган GR ва GH штаммлари билан касалланмоқда.
GH штамми S штаммининг мутацияга учраган тури бўлиб, у коронавируснинг қолган штаммларидан олти баробар юқумлироқ ҳисобланади.
“У ҳужайраларда S штаммидан тезроқ кўпаяди ва инсон ҳужайраларига тез мослаша олади. Бу ўз навбатида, юқори юқувчанликни таъминлайди”, деди KCDC раҳбари Чон Ин.