ДХМ ходимлари маҳаллага келиб, хизмат кўрсатди
- 30.05.2022 12:21
- 98
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар давлат хизматлари маркази ҳамда шаҳар никоҳ уйи Самарқанд вилояти юридик коллежи ўқувчилари билан биргаликда “Ўзимиз келдик” акциясини ўтказди.
Вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур акция Самарқанд шаҳридаги Ҳофиз Шерозий маҳалласида ўтказилиб, унда ДХМ ходимлари аҳоли учун сайёр хизматлар кўрсатди.
Унда 9 нафар фуқаро уй-жойга муҳтожлиги, 3 нафари нафақа миқдори камлиги ҳақида, 5 нафари моддий ёрдам ва даволанишда кўмак сўраб мурожаат қилган. 2 нафар фуқаро фарзандлари учун бола пули, 3 нафар фуқаро уй-жойларини таъмирлаш масаласида кўмак сўраган.
Акция давомида аҳолидан 50 дан ортиқ турли масалаларга оид мурожаатлар бўлди. Шундан 17 та мурожаат жойида қаноатлантирилиб, қолганлари ижрога қаратилди. 20 нафардан ортиқ фуқарога ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.