Деҳқон хўжалигида чорва моллари боқиш мумкинми?
- 11.05.2021 14:46
- 247
- Иқтисодиёт
“Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги қонунга кўра, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мумкин.
Шунингдек, бу ер участкасидан бир вақтнинг ўзида деҳқон хўжалигининг ихтисослашувида назарда тутилган бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ёки асосий ва бошқа экинларни навбатлаб экиш йўли билан етиштириш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ерда бино-иншоотлар, ерости иншоотларини қуриш таъқиқланади. Бундан енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлар, шунингдек суғориш иншоотларини қуриш мустасно.
Деҳқон хўжалигида маҳсулот етиштириш билан бирга шартли 10 бошгача чорва молни боқиш мумкин. Тасарруфдаги майдонни муҳофаза қилиш, ернинг маҳсулдорлигини сақлаш ва ошириш шарт.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
ЎзЛиДеП бу йил 105 лойиҳани амалга оширмоқчи
- Кеча, 21:27
- Сиёсат
Камбағалликни камайтиришда нималар муҳим?
- 13/03, 20:01
- Иқтисодиёт
Бугун шоир Нодир Жонузоқ туғилган кун
- 13/03, 19:56
- Мутолаа