“Диққат, бозорда солиқчилар”: вилоят солиқ бошқармаси ишчи гуруҳи бозорда фаолият юритувчи тадбиркорлар қонунийлигини ўрганмоқда

Самарқанд вилоят давлат солиқ бошқармасининг ишчи гуруҳи Пайариқ туманидаги “Сўзангарон савдо комплекси” МЧЖда егишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар ижросини ўрганган. Бу ҳақда бошқарманинг ахборот хизмати маълум қилди.

Ҳудуддаги савдо шохобчалари ва савдо расталарида фаолият юритаётган 182 та тадбиркорлик субъектининг 170 таси қатъий белгиланган солиқ ва 12 таси айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади.

Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширган назорат ва тушунтириш тадбирларидан сўнг тўловларни амалга оширилиши ҳисобига 44 та тадбиркорлик субъектига онлайн назорат-касса машинаси ўрнатилган. Шунингдек, қисман тўловларни оширгани боис 35 та тадбиркорлик субъектига 25-майга қадар муҳлат берилган.

Савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини қўпол равишда бузиб фаолият кўрсатаётган 4 та тадбиркорлик субъектида сайёр солиқ текширишлари ўтказилиб, 20 миллион сўм молиявий жарима қўлланилган.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан савдо қоидаларига тўлиқ риоя қилмасдан савдони амалга оширишга сабаб бўлаётган асосий омил маълум қилинган. Таъкидланишича, комплекснинг фақатгина 2 кун, яъни ҳафтанинг сешанба ва якшанба кунлари ишлаши, ҳафтанинг қолган 5 кунида бозор бўлмаслиги ҳисобига тадбиркорларда савдо ҳажми ва даромади онлайн назорат-касса машинаси ва тўлов терминали олишга имкон бермаётганлиги айтилган.