Доллар ва евро тенглиги: истеъмолчини нималар кутмоқда?
- 16.07.2022 09:41
- 103
- Хориж

Охирги 20 йилда илк бор ўрнатилган евро ва доллар паритети (тенглиги) Евро ҳудуди ҳукуматлари ва истеъмолчиларда хавотир уйғотмоқда.
Зеро, Европа ва Америка валюталарининг тенг қиймати импорт қилинадиган бир қатор асосий товарлар нархининг ошишини билдиради. Аксарият таҳлилчилар Европа иқтисодиёти учун оғир кунлар келганига қўшилади.
"Заиф евро шусиз ҳам юқори бўлган инфляцияга туртки бўлиши муқаррар. Қайта боғланиш таъсири истисно қилинмайди. Бу вазиятни бироз ёмонлаштириши мумкин албатта. Биз Европадан кўплаб нефть ва товар импорт қиламиз. Унинг иқтисодиёти асосан ушбу импортга боғлиқ ва қимматлашиб бормоқда", дейди Гамбург университетининг иқтисод профессори Микаэль Бауер.
Аммо Европа давлатларига саёҳатга келган америкаликлар маҳаллий дўкон ва ресторанларда доллар сарфлаб, вазиятдан фаол фойдаланмоқда: "Бу жуда зўр, паритет муаммони осонлаштирди. Энди пулимизга саёҳат пайтида кўпроқ нарса сотиб олишимиз мумкин", дейди америкалик сайёҳ.
Хуллас, Украинадаги уруш, инфляция, глобал озиқ-овқат таъминоти занжиридаги узилишлар, айни пайтда эса заиф евро ва кучли доллар манзарасини юзага келтирмоқда.
Г.Холдорова тайёрлади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Брюсселдан Самарқандгача
- Кеча, 19:05
- Сиёсат
Огоҳ бўлинг, сув тугаб бормоқда!
- 05/04, 19:05
- Жамият
Китобдан бездираётган бозор адабиёти
- 05/04, 15:37
- Мутолаа