ДТМ: Академик лицей битирувчиларидан чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари олиняпти
2021 йил 25 март куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти академик лицейи биносида вилоятдаги академик лицей битирувчи босқич ўқувчиларининг чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари бошланди.
Тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, лексик ва грамматик компетенсиялар, ёзма иш) қисми 25, 26, 27 март кунлари икки навбатда ўтказилади.
Имтиҳонлар 1-навбатда соат 09:00 да, 2-навбатда соат 14:00 да бошланади. Бугун 1-навбатда 165 нафар талабгорларнинг 19 нафари, 2-навбатда 165 нафар талабгордан 44 нафари имтиҳонга қатнашмади.
Гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари эса апрель ойида ўтказилади.
Вилоятимиздаги академик лицейлар битирувчи босқич ўқувчиларининг чет тилини билиш даражасини аниқлаш имтиҳонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги “Иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизими ва академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бепул тарзда ташкил этилмоқда.
Давлат тест маркази Самарқанд вилояти бўлими.