Дунё воқеалари қисқа сатрларда: БМТ Исроилни 1967 йил чегараларига қайтишга чақирди. Россия мудофаа бюджетини мисли кўрилмаган даражада оширмоқда. Пандемиядан сўнг Хитойдан юзлаб миллиард доллар чиқиб кетган

🔻 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Исроилни 1967 йилдаги чегараларига қайтишга, шунингдек, Суриядан босиб олинган Голан тепаликларини озод қилишга чақирувчи резолюция қабул қилди. Ҳужжатни 91 давлат, жумладан, Озарбайжон, БМТ Хавфсизлик кенгаши давлатлари орасида Хитой ва Россия Федерацияси қўллаб-қувватлаган.

🔻 ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида Исроил билан сулҳни узайтириш тарафдори ва бунга эришиш учун барча воситаларини ишга солмоқда. Бу ҳақда ҲАМАС вакили Ғози Ҳамад маълум қилди. Дохадаги музокараларда Исроил вакиллари, агар Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати томонидан гаровга олинган исроиллик ноҳарбий аёллар ва болалар озод этилса, Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатлардаги паузани яна уч кунга узайтиришга тайёр эканликларини маълум қилди.

🔻 ҲАМАС америкалик миллиардер Илон Маскни фаластинликларга қарши жиноятлар кўламини кўриш учун Ғазо секторига ташриф буюришга таклиф қилган. 27 ноябрь куни Маск Исроилга келган эди. Нетаньяху уни октябрда ҲАМАС ҳужумига учраган жанубий аҳоли пунктларига олиб борган.

🔻 Россия президенти Владимир Путин федерал харажатларни сезиларли даражада, хусусан, мудофаа харажатларини рекорд даражада оширувчи 2024 йилги Россия бюджетини имзолади. Келгуси йилда мамлакат харажатлари 412,5 миллиард долларни, бюджет тақчиллиги эса 9,5 миллиард долларни ташкил қилса, мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларига қарийб 157,5 миллиард доллар сарфлаш режалаштирилмоқда.

🔻 Финландия Россия билан чегарага назоратни кучайтириш учун қўшимча кучлар юборади. Мамлакат ҳукумати 30 ноябрдан 13 декабргача Россия билан барча қуруқликдаги чегара ўтиш жойларини бутунлай ёпишга қарор қилган ва кеча охирги ўтказиш пункти ёпилган.

🔻 Қирғизистон Республика байроғи дизайнини ўзгартирмоқда. Давлат парламенти қўмитаси ўзгартишни биринчи ўқишда маъқуллаган. Байроқдаги рамзда акс этган тўлқинсимон қуёш нурлари ўрнини тиғли шаклга эга нурлар эгаллайди.

🔻 Яқинда Италияда уйғонган этна вулқони қор билан қопланди, аммо 4,5 километрга етадиган лава чиқиндилари тезлашмоқда. Халқаро Катании аэропорти ўз фаолиятини тўхтатган.

🔻 Коронавирус пандемияси тугаганидан бери очиқ чегаралардан фойдаланиб, бой хитойликлар мамлакатдан юзлаб миллиард доллар олиб чиқа бошлашган. Улар ўз жамғармаларига хорижий квартира, акция ва суғурта полисларини сотиб олишган. Баъзи ҳолларда хитойликлар чет элга пул ўтказиш бўйича ҳукуматнинг қатъий назоратини четлаб ўтиб, яширинча олтин қуймаларини олиб чиқишган.

🔻 Болтиқбўйи мамлакатлари (Эстония, Литва, Латвия) ташқи ишлар вазирлари қўшма баёнот билан чиқдилар. Унда вазирлар россиялик ҳамкасби Сергей Лавровнинг Скопе шаҳрида бўлиб ўтадиган ЙХҲТ йиғилишида иштироки туфайли қатнашишдан бош тортди.

🔻 АҚШ Марказий разведка бошқармаси ўнлаб йиллар давомида номаълум учувчи жисмлар (НУЖ)ни қидириб келган махсус махфий бўлим мавжуд. Марказий разведка бошқармасида келиб чиқиши ғайритабиий бўлган камида тўққизта объект бор, улардан иккитаси бус-бутун.