Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Исроил ва ҲАМАС гаровга олинганларни озод қилиш ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга яқин турибди. Юан тарихда биринчи марта евродан ўзиб кетди
🔻 Исроил ва ҲАМАС АҚШ воситачилигида Ғазо секторида сулҳ бўйича дастлабки келишувга эришган. Келишув шартларига кўра, ҳарбий ҳаракатлардаги пауза беш кун давом этади ва Фаластин гуруҳи ўнлаб гаровга олинганларни озод қилади. Яъни, "эллик ва ундан ортиқ" гаровга олинганлар ҳар 24 соатда алоҳида кичик гуруҳларда озод қилинади. Сулҳга риоя қилиш “ҳаводан бошқарилади”. Пауза Ғазо секторига Мисрдан етказилаётган инсонпарварлик ёрдами, жумладан, ёқилғи миқдорини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Нетаньяху уруш тугагандан сўнг Ғазода қўшинларини қолдириш режаси йўқлигини айтган.
🔻 Исроил армияси эвакуация қилиш учун бир соат вақт берганидан сўнг, Ғазо секторидаги Ал-Шифо касалхонасидан юзлаб одамлар чиқиб кетган.
Бинода камида 450 нафар бемор қолмоқда. Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар натижасида 198 нафар тиббиёт ходими: шифокорлар, фельдшерлар ва тез ёрдам ходимлари ҳалок бўлган.
🔻 Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москванинг Богород шаҳри осмонида Украина учувчисиз самолётини йўқ қилди.
🔻 АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базаси яна дрон ҳужумига учради. Ҳужумни “Ироқ исломий қаршилик” ҳаракати ўз зиммасига олган.
🔻 Қозоғистон Россиянинг «Sputnik 24» порталини узиб қўйди. Бундай қарор қабул қилинишига мамлакатда лицензияга эга бўлмаган телерадиоэшиттириш операторлари ва ускуналари хизматларига шартли кириш карталари ҳақидаги маълумотларнинг тарқатилиши сабаб бўлган.
🔻 Тарихда биринчи марта Хитой юан қиймати бўйича еврони ортда қолдириб, дунёдаги иккинчи йирик валютага айланди. Евро ҳозирда халқаро тўловларда учинчи энг машҳур валюта ҳисобланади.
🔻 Трамп Капитолийга бостириб киришда иштирок этганлиги аниқланса-да, аммо овоз беришга рухсат берилган. Суд қарорига кўра, Трампнинг “қўзғолон”га алоқадорлиги унинг президентлик сайловларида иштирок этишига тўсқинлик қилмайди.
🔻 Туркия қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли мамлакат фуқароларидан қурғоқчилик туфайли сувни тежашни сўради ва "Агар биз буни вақинчалик деб ҳисобласак, хато қиламиз. Бу бизнинг ҳаётимизнинг бир қисмидир”, деди у.
🔻 Якшанба куни Аргентинада президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.
🔻 Қора денгизда Одессадан Либерия байроғи остида дон олиб кетаётган юк кемаси минада портлаб кетган.