Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Россияда сайловлар қачон эълон қилинади? Шимолий Корея айғоқчи сунъий йўлдоши "Оқ уй"ни расмга олди. Олтин нархи энг юқори даражада
🔻 Россия Федерация Кенгаши 13 декабрдаги йиғилишида келаси йилнинг март ойида бўлиб ўтиши керак бўлган президентлик сайловларини эълон қилади.
🔻 Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага қарши “яна уч минг муносиб чечен аскари"ни юборади. “Олий Бош қўмондонимиз Владимир Путин томонидан қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун биз ҳеч қандай куч ва воситаларимизни аямаймиз”, деб ёзди Қодиров. Улар аллақачон Россия Мудофаа вазирлиги ва Россия Миллий гвардиясининг янги бўлинмалари таркибида хизмат қилишни бошлади.
🔻 Санкт-Петербургдан икки баравар катта бўлган баҳайбат айсберг Тинч океанининг жанубий қисмида бемалол сузиб юрибди. Антарктидадан 1986 йилда узилган ва 30 йилдан ортиқ вақт давомида тўхтаб қолган дунёдаги энг катта айсберг Тинч океанидаги тиниқ сувда пайдо бўлди ва тез орада қулаши мумкин.
🔻 Трамп Аргентинанинг янги президенти инаугурациясида иштирок этишдан бош тортди. У сайловолди ташвиқоти тадбирлари билан банд бўлади.
🔻 Россияда ноқонуний мигрантларга машина ҳайдаш ва гувоҳнома олиш тақиқланиши мумкин. Улар ҳайдовчилик гувоҳномасини ололмайди, машина бошқаролмайди, пул кўчира олмайди.
🔻 Ғазо секторидаги пауза тугаганидан сўнг Исроил армияси янада шиддатли жангларни давом эттиради ва бутун анклав бўйлаб ҳаракат қилади. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири "Гивати" бригадаси аскарлари билан учрашувда маълум қилган.
🔻 Ким Чен Ин Шимолий Корея яқинда учирилган айғоқчи сунъий йўлдоши томонидан олинган Оқ уй суратларини мамнун бўлиб томоша қилди. Разведка сунъий йўлдоши АҚШнинг энг муҳим давлат муассасалари, жумладан, АҚШнинг бир қатор давлат муассасалари, Оқ уй ва Пентагонни суратларини олишга муваффақ бўлган.
🔻 Олтин нархи олти ой ичида энг юқори кўрсаткичга етиб, 2 минг долларлик чегарадан ўтди. Бу 2023 йил май ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Олтин нархининг шундай давом этиши АҚШ доллари курсининг пасайиши, шунингдек, инвесторларнинг Федерал резерв ставкаларини оширмаслигига ишончи билан боғлиқ.
🔻 Шотландия ҳукумати XVI-XVIII асрларда жодугарликда айбланган аёлларни оқлайдиган қонун лойиҳасини қўллаб-қувватламади. Жодугар ови қурбонлари вафотидан кейин реабилитация қилиш бўйича тегишли ташаббус парламент аъзоси Натали Дон томонидан илгари сурилган эди. Бироқ Вазирлар Маҳкамаси ушбу масала бўйича қарорни кейинга қолдиришга қарор қилган. Шотландияда 1563-1736 йилларда “Жодугарлик тўғрисида”ги қонун бўйича тўрт мингга яқин аёл қийноққа солинган ва ҳукм қилинган.
🔻 Америкалик болалар Рождествода қандай совғаларни орзу қилишлари маълум бўлди. Америка компьютер ва дастурий таъминот ассоциацияси сўровига кўра, видеоўйинлар, тегишли маҳсулот ва хизматлар АҚШ болалар ва ўсмирлар орасида энг кўп орзу қилинган Рождество совғаларидир. Энг кўп орзу қилинган совға, бу - рақамли обуна бўлган. Ўйин билан боғлиқ совғалар ҳатто ота-оналар орасида пул, совға карталари, технология, электроника ва китобларга қараганда юқори поғонага кўтарилган.
Г.Холдорова тайёрлади.