Дунё воқеалари қисқа сатрларда: Хитой Яқин Шарққа ҳарбий кемалар жўнатди. Ғазодаги Рафаҳ назорат пункти очилди. Москвадаги турар-жой биноси ҳовлисида автомобиллар портлади. Россия Харьков терминалини ўққа тутди
🔻 Миср пойтахти Қоҳирада Фаластин-Исроил можаросига бағишланган “тинчлик саммити” ўтди. Унда Европа, Араб ва Африканинг ўнлаб давлатларидан раҳбарлар, ташқи ишлар вазирлари ва дипломатлар иштирок этди. Улар қўшма якуний баёнотни қабул қила олмаган.
🔻 Рафаҳ назорат пункти очилди. Энди Ғазо сектори аҳолисига инсонпарварлик ёрдами етказилади. Дастлабки 20 та юк машинаси Ғазо секторига йўл олди. Исроил юкларни текширишни талаб қилмоқда.
🔻 Москвадаги кўп қаватли уй ҳовлисида портлаш содир бўлди. Турар-жой биноси кираверишида автомобиль портлаб кетган, натижада аланга қўшни машинага ўтган.
🔻 Хитой Фаластин ва Исроил ўртасидаги можаронинг кучайиши хавфи туфайли Яқин Шарққа олтита ҳарбий кема жўнатди.
🔻 Украинанинг Харьков вилоятидаги “Нова Пошта” терминалига Россия ҳаво ҳужуми уюштирган вақтда бинода ўнлаб одамлар бўлган. Қурбонлар аниқланмоқда.
🔻 Канада ҳукумати украиналикларга мамлакатда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи янги вақтинчалик миграция дастурини жорий қилди.
🔻 Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида 7 октябрдан бери 4385 киши ҳалок бўлди.
🔻 Исроил Ғазо секторига зарбаларни кучайтиришини айтмоқда. Улар Ғазо секторига ҳужумлар интенсивлигини оширишни режалаштирмоқда ва маҳаллий аҳолини анклавнинг жанубий қисмига имкон қадар тезроқ эвакуация қилишга чақирмоқда.
🔻 Исроил Дамашқ ва Ҳалабга зарбалар берди.
🔻 Непалда 5,2 магнитудали зилзила юз берди. Қурбонлар ва талафотлар йўқ.
🔻 Нью-Йоркда минглаб одамлар Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун намойишга чиқди.