Дунёдаги энг йирик коррупционерлар
Бу ерда фақат судда жавобгарликка тортилган давлатларнинг олий раҳбарлари тўғрисида сўз юритилади. Эҳтимол, дунёда ҳозирда ҳам эркин юрган ноинсоф арбоблар кўпдир, бироқ вақти-вақти билан улар қилмишлари учун жавоб беради.
Никарагуа Алеман Лакайо, Хосе Арнольдо
Лавозими: Никарагауа Президенти
Иш даври: 5 йил (1997—2002)
Пора миқдори: 100 миллион АҚШ доллари
Даъволар моҳияти: Давлат ҳисобидан энг юқори даражада дам олиш масканларида дам олиш учун ҳисоб-китоблар, қобиқ компаниялар орқали фирибгарлик ва яқин муносабатдаги кишилар доираси орқали бойликларни четга олиб чиқиш.
100 миллион доллардан атиги 3 миллиони қайтарилган.
Украина Лазаренко Павел Иванович
Лавозими: Бош вазир Иш даври: 1 йил (1996-1997)
Пора миқдори: 200 миллион АҚШ доллари
Даъволар моҳияти: Пулларни четга чиқариш, контрабанда (давлат чегарасидан яширинча, бож тўламасдан мол ўтказиш), фирибгарлик.
9 миллион АҚШ доллари жарима тўлади ва 24 миллион долларлик бошқа мол-мулкидан айрилди.
Швейцария ҳукумати маълум миқдордаги маблағни Украинага қайтариб берди, лекин мулкчилик тузилмаларининг мураккаблиги ва бошқа қийинчиликлар туфайли жараён ҳали ҳам давом этмоқда.
Перу Фухимори Альберто
Лавозими: Президент
Иш даври: 10 йил (1990-2000)
Пора миқдори: 600 миллион АҚШ доллари
Даъволар моҳияти: Тўғридан-тўғри пора олиш ва пора бериб ўз томонига оғдириб олиш. Перу разведка хизмати бошлиғига 15 миллион АҚШ доллари пора берган пайтда ҳибсга олинган. Ҳокимият узурпация (ҳокимият ёки бировнинг ҳуқуқини қонунга хилоф равишда тортиб олиш) қилинишига қарамай, у аҳоли томонидан 73 фоизга яқин қўллаб-қувватлаш юқори рейтингига эга эди.
Тахминан 180 милллион АҚШ долларини қайтаришга эришилди.
Сербия, Югославия Милошевич Слободан
Лавозими: Президент Иш даври: 13 йил (1997—2000)
Пора миқдори: 1 миллиард АҚШ доллари атрофида
Даъворлар моҳияти: Давлат компанияларини сотиш орқали ноқонуний бойлик орттириш. Яқин муносабатдаги кишилар орқали пулларни четга чиқариш, ўзлаштириш (шунингдек қотиллик, сиёсий, ирқий ва диний сабабларга кўра таъқиб қилиш).
Коррупция ва ҳарбий жиноятларни исботлашнинг иложи бўлмади, иш 2006 йилда Милошевичнинг ўлими сабабли ёпилди. Милошевич умуман айбсиз бўлгани ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Нигерия Абача Сани
Лавозими: президент
Иш даври: 5 йил (1993-1998)
Пора миқдори: 2-5 миллиард АҚШ долларигача
Даъволар моҳияти: Пора олиш, тўғридан-тўғри хазинадан ўғирлик. Ишончли шериклар орқали капиталларни четга чиқариш.
Оддий аскарликдан генерал унвони олгунча хизмат қилди. Мамлакатдаги барча ҳокимиятларни мутлақо эгаллаб олди, унинг кучи судлардан ҳам юқори эди. Шунга қарамай, у ҳам баъзи ютуқларга эришди, ташқи қарз ва инфляцияни камайтирди, олтин-валюта захираларини 0,5 миллиард доллардан 10 миллиард долларга етказди.
2,5 миллиард АҚШ долларини қайтаришга эришилди.
Индонезия Муҳаммад Сухарто
Лавозими: президент
Иш даври: 31 йил (1968-1998)
Пора миқдори: 15-35 миллиард АҚШ доллари
Даъволар моҳияти: Қобиқ компаниялар орқали фирибгарлик ва яқин шериклар доираси орқали капиталларни олиб чиқиш, тизимли коррупция.
Шунга қарамай,у мамлакатнинг аҳоли жон бошига ЯИМни 5 баробар оширишга муваффақ бўлди, қашшоқлик 45 фоиздан 10 фоизгача, умр кўриш давомийлиги эса 47 ёшдан 70 ёшгача ошди.
Сухартонинг биографи Роберт Элсоннинг айтишича “Коррупция "McDonald's ёки Subway каби яхши бошқариладиган тизим бўлиб қолган эди. Ҳамма кимга қанча тўлаш кераклигини биларди. Сухарто порахўрликнинг чуқурлиги ёки кенглигини ўйлаб топмаган. Унинг қилган иши, ҳеч ким қила олмайдиган даражадаги манипуляция эди, холос”.
360 миллион АҚШ доллари қайтарилишига эришилди.
***
Натижа: Кўриб турганимиздек, ҳатто фуқаролар фаровонлигининг ўсиши ҳам ақл бовар қилмайдиган даражадаги ўғирликларни бекор қила олмайди, кўпинча фақатгина халқ норозилигини юмшатади, бу эса ҳукмдорга узоқ вақт ҳокимият бошида қолишга ва янада бойиб кетишига имкон беради. Кўп ҳолларда бу тўнтариш ёки диктаторнинг ўлими билан тугайди.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.