Душанбедаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган кучли портлаш оқибатида 29 киши жароҳат олди
- 02.05.2021 11:52
- 48
- Хориж
Шанба куни Душанбедаги ёқилғи қуйиш шохобчасида юз берган портлаш оқибатида 29 киши жароҳат олди. Улардан беш нафари оғир аҳволда, деди РИА Новостига Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот котиби Умеда Юсуфий.
Шанба куни маҳаллий вақт билан соат 19:30 да Душанбенинг ғарбий чеккасидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида кучли портлаш содир бўлди. Ёнғин алангаси камида 50 метр баландликка етган, атрофдаги уйларга зарар етган. Ёнғин 10 та экипаж томонидан бир ярим соатдан кўпроқ вақт давомида ўчирилди. Яқин атрофда жойлашган тез ёрдам станциясининг шошилинч тиббий пунктига куйиш ва бошқа жароҳатлар билан 15 нафар ярадор мурожаат қилган.
Юсуфийнинг таъкидлашича, ёқилғи қуйиш шохобчасида юзага келган ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Экология учун 20 минг туп кўчат
- Кеча, 23:20
- Самарқанд