Электр ва табиий газ бўйича қарздорларнинг 2,8 млрд. сўмлик мол-мулклари электрон савдога чиқарилмоқда
- 16.04.2024 11:46
- 161
- Ўзбекистон
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасида қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг утган даврида ҳудудий электр тармоқлари корхоналари фойдасига 280 та ижро ҳужжати бўйича 5 млрд. 130 млн. сўм ҳамда “Ҳудудгаз” корхоналари фойдасига 200 та 4 млрд. 609 млн. сўм қарздорлик амалда ундирилди.
Шунингдек, амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 5 млрд. 900 млн. сўмлик мол-мулклар қарздорлик эвазига хатловга олиниб, бугунги кунга қадар 2 млрд. 836 млн. сўмлик мулкларни электрон онлайн савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Теглар:
табиий газ
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Фаррошни эмас, ўзингизни қадрланг!
- Кеча, 16:07
- Жамият
“Охранка”ни титратган мақола
- Кеча, 15:11
- Мутолаа