Энергетика вазирлиги: Биржа савдоларига чиқарилаётган кунлик бензин ҳажми икки баробар оширилади
- 10.12.2024 09:32
- 41
- Ўзбекистон
Вазирлик хабарига кўра, совуқ ҳаво оқими натижасида айрим ҳудудлардаги газ “заправка”лар фаолиятига киритилаётган қисқа муддатли чеклов муносабати билан биржа савдоларига чиқарилаётган бензин ҳажми вақтинчалик икки карра оширилади.
Талаб ва таклифга қараб биржа савдоларига жойлаштирилаётган бензин ҳажмини янада ошириш имконияти мавжудлиги маълум қилинади.
Истеъмолчиларнинг автобензинга бўлган талабини тўлиқ қондириш масаласи давлат назоратига олинган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жорий куз-қиш мавсумида мамлакат аҳолисини бензин билан зарур миқдорда ҳамда узлуксиз таъминлаш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилган.
Шу ўринда хусусий автозаправкалар эгаларидан нархларни сунъий равишда оширмасликларини, автобензинни сифат ва миқдор жиҳатидан тўғри сотишларини сўраймиз, дейилади хабарда.