Энергетика вазирлиги: Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Самарқанд вилоятига тўғри келмоқда
Сўнгги 10 кунда айрим истеъмолчиларнинг электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланишлари натижасида республика бўйича давлат манфаатларига 14 млрд. 898 млн. сўмлик зарар етказилган.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”, Бош прокуратура, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, электр ҳамда газ таъминоти корхоналари мутахассислари билан ҳамкорликда ноябрь ойида ўтказилган назорат тадбирларида 1185 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Бунда 11 млрд. 338 млн. сўмлик электр энергияси ва 3 млрд. 560 млн. сўмлик табиий газ талон-торож қилиниши натижасида давлат манфаатларига келтирилган жами 14 млрд. 898 млн. сўмлик зарар ундиришга қаратилган.
Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи — Самарқанд, Фарғона ва Андижон вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.