Эрдўғон 14 май куни президентлик ва парламент сайловлари ўтказилишини тасдиқлади

Туркия президенти мамлакатда 14 май куни президентлик ва парламент сайловлари ўтказилишини тасдиқлади. У Туркия телеканаллари томонидан намойиш этилаётган парламентдаги чиқиши чоғида шундай баёнот берди.

Аввалроқ Эрдўғон 14 май санасини овоз бериш учун энг қулай сана деб атаган эди.

Туркия раҳбарининг таъкидлашича, мухолифат вакиллари “зилзила содир бўлган ҳудудга камералар қаршисида ўзини кўрсатиб, хўжакўрсинга борган ва ҳукумат одамлар ҳаёти ҳақида ўйлаётган бир пайтда, мулкка ғамхўрлик қилган”. Шунингдек, у ўз маъмурияти мухолифатдаги сиёсатчилар хатти-ҳаракатлари бўйича “тегишли ёзувлар юритишини” таъкидлади ва айтилишича, бу кейинчалик оммага эълон қилинади.

Эрдўғон аввалроқ таътил мавсуми, мактаб имтиҳонлари ва ийд байрамларгача улгуриш учун овоз беришни қонуний кўчирилган сана - 18 июндан 14 майга кўчирилиши ҳақида айтган эди.