Эртага айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 9 июл, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Республиканинг аксарият ҳудудлари, жумладан, Самарқандда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.