Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлари Беларусга қарши санкциялар жорий этишга рози
- 15.08.2020 13:50
- 92
- Хориж
Европа Иттифоқи давлатлари ташқи ишлар вазирлик раҳбарлари, бир овоздан Беларусга нисбатан санкциялар жорий этилиши тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Словакия ТИВ раҳбари Иван Корчок ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, якка тартибдаги чекловлар “тинч намойишчиларга нисбатан қўлланилган зўравонлик ва сайлов натижаларини қалбакилаштирганларга” нисбатан қўлланилади. ЕИ санкциялар жорий этилиши кутилаётган шахслар рўйхатини тузишни бошлаганини қўшимча қилди вазир.
Бундан ташқари, ЕИнинг хориж ва сиёсий хавфсизлик масалалари бўйича Бош вакили Жозеп Боррель ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Европа Иттифоқи Беларусда ўтказилган сайлов натижаларини тан олмаслигини маълум қилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа