Европа Иттифоқи муҳожирларни етказиб берувчи авиакомпанияларга нисбатан санкциялар жорий қилади
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувдан сўнг Европа Иттифоқи Минскка мигрантларни ташиш билан шуғулланувчи авиакомпанияларга нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини ўрганаётганини айтди.
“Биз одамларнинг Минск орқали, кейин эса Белоруссия ва ЕИ чегарасигача етиб келишини осонлаштирадиган авиакомпанияларга қарши санкциялар қўллаш имкониятини кўриб чиқяпмиз”, дея фон дер Ляйен сўзларидан иқтибос келтирган Оқ уй матбуот хизмати.
Ўтган душанба куни Беларус Давлат чегара қўмитаси қочқинларнинг катта гуруҳи, асосан, курдлар Беларуснинг Польша билан чегараси томон йўл олгани ҳақида хабар берди.
Аввал айтганимиздек, икки мингдан ортиқ қочқинлар, жумладан, аёллар ва болаларнинг катта қисми чегара чизиғидаги Польша тўсиқлари олдида тўхтаб, ўзлари учун лагерь қуришди. Польша хавфсизлик кучлари уларнинг ўтказишмади, муҳожирлар эса тўсиқларни енгиб ўтишга ҳаракат қилишди.
Яқинда Литва, Латвия ва Польша Беларус билан чегарада қўлга олинган ноқонуний муҳожирлар сони кўпайгани ҳақида хабар бериб, Минскни миграция инқирози юзага келганликда айблади. Минск барча айбловларни рад этди.
Таранг вазият муносабати билан Польша президенти Беларус билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат жорий қилди, чегарани ҳимоя қилишга армия ва полиция жалб этилди. Беларус президенти Александр Лукашенко Минск бундан буён ЕИ мамлакатларига ноқонуний муҳожирлар оқимини тўхтатмаслигини: «Ғарб санкциялари туфайли бунга “на пул, на куч” борлигини таъкидлади.