Европа Кенгаши коронавирус туфайли фавқулодда йиғилиш чақирмоқда

Европа Кенгаши (ЕК) раҳбари Шарль Мишель коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда йиғилиш ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда у ўзининг Твиттер саҳифасида маълум қилди.

Сиёсатчи барча Европа раҳбарларини 29 октябрь куни ўтказилиши режалаштирилган норасмий видеомулоқотга чақирди.

“Коронавирусга қарши курашиш учун жамоавий ҳаракатларимизни кучайтиришимиз керак”, дея изоҳ берди Мишель.

Бир муддат илгари Европа давлатлари орасида биринчи бўлиб Испанияда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони бир миллиондан ошганлиги маълум қилинди. Ушбу кўрсаткич билан Испания фуқаролари орасида инфекция билан энг кўп касалланган давлатлар рўйхатида бешинчи ўринга кўтарилди.