Facebook, Instagram va WhatsAppда дунё бўйлаб жиддий узилиш рўй берди
Бу борадаги муаммолар ҳақида биринчи хабарлар Тошкент вақти билан 20:34 дан кейин кела бошлади. Оммабоп интернет-ресурслар узилишини кузатувчи Downdetector веб-сайти маълумотига кўра, улар асосан АҚШ ва Буюк Британияда, шунингдек Канада, Голландия, Германия, Италия, Франция, Россия ва бошқа кўплаб мамлакатларда қайд этилди.
Фойдаланувчилар узок вақт давомида платформаларга кира олишмади, кўпчилиги сайт ишлаши, серверга уланиш ва дастурлар ишдан чиқишидан шикоят қилишди. WhatsApp фойдаланувчилари ҳам хабар юборишда муаммоларга дуч келишди.
SafeNet NTI муҳандислик маркази мутахассиси Игорь Бедеров, бутун дунё бўйлаб Facebook хизматлари ишламай қолишининг сабабини кўрсатди - бу DNS (Domain Name System) доменлари ҳақида маълумот олувчи компьютер тарқатма тизими билан боғлиқ носозлик бўлган бўлиши мумкин.
"Telegram мессенжерлари WhatsAppда узилишлар туфайли янги фойдаланувчиларнинг катта оқимидан бироз қийинчиликларга дуч келишмоқда. Facebook хизматлари ишламай қолиши муаммоси учун барчадан чин дилдан кечирим сўраймиз. Жамоа имкон қадар тезроқ тузатиш ва носозликни бартараф этиш устида ишламоқда", деб ёзди Facebook техник директори Шрепфер Twitterда.
Хуллас, Facebook сингари технологик гигант учун энг давомли узилиш бўлди. Тармоқдаги бундай катта ҳажмдаги узилиш 2008 йилдан буён биринчи марта юзага келди, дея хабар бермоқда CNBC. 2019 йил бошида шунга ўхшаш муаммо атиги бир соат давом этган эди.
Ҳозирда тармоқлар фаолияти тикланишига қарамай, узилишлар Facebook компанияси акциялари нархининг кескин тушиб кетишига олиб келди.
Facebook ижтимоий тармоғига 2004 йил февраль ойида 19 ёшли америкалик талаба Марк Цукерберг асос солган. Бош қароргоҳ Менло Парк (Калифорния)да жойлашган. Facebook - Messenger, WhatsApp ва Instagram хизматларига ҳам эгалик қилади.
Г.Холдорова тайёрлади.