Францияда минглаб одамлар намойишга чиқди
Франциядаги норозилик намойишларида 107 мингга яқин одам қатнашди, улардан 13 мингга яқини Парижда юриш қилди. Талаблардан бири - давом этаётган инфляция шароитида маошларни ошириш, деб хабар бермоқда Франция ОАВлари мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб.
Франция ички ишлар вазирлиги полиция 15 нафар намойишчини ҳибсга олганини билдирди. Намойишчилар билан тўқнашув чоғида тўққиз нафар полициячи тан жароҳати олди.
Оммавий намойишларнинг аксарияти тинч ўтган бўлса-да, Париждаги намойишчилар гуруҳлари марказий кўчаларда дўкон ойналарини синдириб, тартибсизликлар уюштирган.
Кеча Франциянинг бошқа шаҳарларида ҳам минглаб акциялар ўтказилган. Француз темир йўл компанияси бугун, 19 октябрь куни ходимларининг иш ташлаши ва поездларнинг сезиларли узилишлар билан ҳаракатланишидан кейин нормал фаолиятга қайтишга ваъда берди.
Аввалроқ Франциянинг бир қанча касаба уюшмалари иш ташлашга чақирган эди. Унда, хусусан, энергетиклар, транспорт ходимлари, ўқитувчилар, хусусий сектор ходимлари иштирок этмоқда. Намойишчиларнинг талабларидан бири - давом этаётган инфляция шароитида маошларни ошириш.