Фуқаро хорижга чиқиш учун собиқ турмуш ўртоғига салкам 75 миллион сўм алимент пули тўлади
- 05.07.2019 15:06
- 105
- Самарқанд
Мажбурий ижро бюроси Булунғур туман бўлимининг Zarnews.uz сайтига хабар беришича, фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг суд буйруғига асосан фуқаро А.Маҳмудовдан ундирувчи Г.Маҳмудованинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам иш ҳақининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида фуқаро А.Маҳмудовга нисбатан Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Фуқаро А.Маҳмудов чет давлатга кетмоқчилиги сабабли фарзандига 18 ёшга қадар тўланиши керак бўлган алимент пулларини ҳисоб-китоб қилиб, фуқаро Г.Маҳмудовага 74 миллион 880 минг сўм тўлаб берди.
Теглар:
алимент пули
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Конфет ниқобидаги оғу
- 33 дақиқа аввал
- Жиноят ва жазо
Жоул Қосимда ҳамма ишли бўлади
- 51 дақиқа аввал
- Самарқанд
Ўғлининг дардини ўзига олган шоҳ ва шоир
- Бугун, 16:27
- Маданият
Дунёнинг хароба масканлари
- Бугун, 14:28
- Ўқинг, қизиқ!