Германияда қатъий карантин чоралари жорий этилади
- 29.10.2020 13:07
- 102
- Хориж
Германия канцлери Ангела Меркель мамлакат ҳукумати томонидан 2 ноябрдан бошлаб аҳоли учун янги қатъий карантин чоралари жорий қилинаётганлигини маълум қилди.
Агар чора кўрилмаса, Германия соғлиқни сақлаш тизими қулаши мумкинлиги башорат қилинди, деб хабар бермоқда Reuters.
"Расмийлар ҳар бир қарорнинг самарадорлигини икки ҳафта ичида кўриб чиқади", деди Меркель.
Янги чекловлар орасида барлар, ресторанлар, театрлар ва кинотеатрлар ёпилиши кўзда тутилган.
Мактаблар ва болалар боғчалари, шунингдек, дўконлар ижтимоий масофани сақлаган ҳолда фаолиятни давом эттиради.
Канцлер, шунингдек, кичик бизнес субъектларининг 75 фоизигача бўлган зарарлари қоплаб берилишини, иложи борича, иқтисодиётга зарар етказмасликка эътибор қаратилётганини алоҳида таъкидлади.
Жонс Хопкинс институти маълумотларига кўра, Германияда 472 мингдан зиёд коронавирус билан зарарланиш ҳолати қайд этилган, 10 мингдан зиёд ўлим ҳолати СОВИД-19 билан боғлиқ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!