Германияда Рейн дарёси қирғоқдан тошиб чиққани боис Рис-Гритерорт шаҳри «катта ер»дан узилиб қолди

Давомли ёмғир ва қор эриши Рейн қирғоғидан сув тошиб чиқишига олиб келди.
Associated Press хабар беришича, тошқин туфайли Германиянинг ғарбий қисмидаги кичик Рис-Гритерорт шаҳри «катта ер»дан узилиб қолди.

Унга олиб борувчи ягона йўлни сув тўсиб қўйди. Аммо таъкидланишича, минтақада бундай ҳолатлар кам эмас, шунинг учун маҳаллий аҳоли кунига бир неча марта ўт ўчирувчи мудофааси қайиғида ташилмоқда.

Ёмғир ёғиши давом этмоқда, демак Германияда янги тошқинлар юзага келиши хавфи бор ва ҳафта охирида вазият яхшиланишига умид қилиб бўлмайди, дейишмоқда мутахассис.

Кёльн ҳудудидаги Рейндаги гарчи сув сатҳи кемаларнинг кўприклар остидан бемалол ўтиб кетишига тўсқинлик қиладиган даражага етмаган бўлса-да, кемалар қатнови тўхтатилган. Германиянинг жанубий қисмида ҳам сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.