Гонконг аэропортида норозиликлар ва намойишлар оқибатида юздан ортиқ парвозлар бекор қилинди

Гонконг аэропортида норозиликлар ва намойишлар оқибатида 100 дан ортиқ авиапарвозлар бекор қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Гонконг ОАВга таяниб хабар бермоқда.

Дастлаб, аэропортда фақат битта учиш–қўниш йўлаги фаолият кўрсатиши ҳақида хабар берилганди. ОАВнинг маълумотига кўра, ҳозирги вақтгача аэропортда 100 дан ортиқ ўчиш ва қўнишлар бекор қилинган, асосан булар Cathay Pacific ва Hong Kong Airlines авиакомпанияларининг авиақатновлари. Аэропорт маъмурияти мазкур ҳолат душанба куни аэропорт хизмат кўрсатишига таъсир қилиши мумкинлигини ва йўловчиларга уларнинг рейси тасдиқлангандан сўнггина аэропортга келишлари эълон қилинган. 

Душанба куни эрталаб намойишчилар йўлларни ва туннелларни тўсиб қўйишди, шунингдек улар темирйўл қатнови ва автобус ҳаракатланишини чеклаб қуйишди, шу орқали намойишчилар ҳукумат аъзоларини уларнинг талабларини қондиришга мажбур қилишмоқчи бўлди. Намойиш ташкилотчилари шаҳар аҳолисини шаҳарнинг бизнес ҳудудлардаги иш жойларига етиб боришга тўсқинлик қилишни режалаштиришган.  

Намойиш танқидчилари барча бизнес соҳалари, ресторан ишидан тортиб авиациягача бўлган меҳнат тартибини оммавий бузилиши Гонконгнинг ҳар доим ўзининг мўътадил ва сервис хизматларининг жаҳон миқёси билан тенг эканлигидан фахрланадиган халқаро обрўсига жиддий зарар етказаётганини эътироф этишмоқдалар.

Намойишчиларнинг талаблари ўзгармасдан қоляпти, улар норозилик намойишлари вақтида полиция ходимларининг ҳаракатларига нисбатан экстрадиция қилиш ва тергов қилиш тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларни тўлиқ бекор қилинишини талаб қилишмоқдалар.