Ҳали интернет кириб бормаган дунё бурчаклари

Ҳа, балки ишонмассиз, аммо ер юзида шундай жойлар бор. Бугун Daily Telegraph томонидан танланган бир нечта интернет алоқаси бўлмаган жойларни кўрсатамиз, у ерда сиз офлайн режимда қолиш ҳашаматига эга бўлишингиз мумкин.

 

Гренландия

Мазкур улкан музли ер саёҳат рекламаларида айтилишича, бу ерда сизга бутунжаҳон ўргимчак тўри”дан узоқроқ бўлишингиз, ўзингиз учун атрофингиздаги гўзалликни кашф этишингиз, янги дўстлар орттириш имконияти тақдим этилади. Кўпгина меҳмонхоналарда Wi-Fi пуллик ва нархлар одатдагидан анча юқори бўлади.

Куба

Интернет Кубага 1990 йилларнинг охирида кириб келган бўлса-да, унинг ривожланиши жуда секин кечди. Меҳмонхоналарда сайёҳларнинг интернетга уланиши махсус скретч-карталар орқали амалга оширилади, улар ишлаётганга ўхшайди лекин узундан-узун пароллар осонгина ўчиб қолади.

Сотиб олинган дақиқалар ҳеч қачон сизга ваъда қилинганидек бўлмайди. Мобиль телефонлар ишлайди, лекин уйга қўнғироқ қилиш жуда қимматга тушади.

 

Шимолий Корея

Шимолий Кореяда интернет қаттиқ назорат остида. Рухсат жамоат мақсадларда махсус розилик билан берилади. Бутунжаҳон интернет тармоғига кириш мамлакат элитасининг кичик бир гуруҳи томонидан чеклаб қўйилган. Шунга қарамасдан, смартфон бозори тез суръатлар билан ўсиб бормоқда ва маҳаллий аҳоли ғарбий қурилмаларни зўр муваффақиятклонлаштириб” келмоқда. Хорижий сайёҳлар аэропорт ва бошқа жойларда баҳоси 200-250 евро турадиган халқаро USIM-картани харид қилиб, халқаро қўнғироқларни амалга ошириши ва интернетдан фойдаланиши мумкин.

Вьетнам

Тадқиқот натижаларига кўра, Вьетнамдаги ўртача кенг полосали уланиш тезлиги Сингапурга қараганда 10 баробар секинроқ. Тармоққа кириш ҳукумат томонидан блокланган, айниқса, уни танқид қилувчи сайтлар учун.

Сиёсий мухолифат, диний масалалар ёки инсон ҳуқуқлари ҳақидаги маълумотлар ҳам кўпинча блокланади.

Бутан, Марказий Африка Республикаси, Чад, Лесото, Малави, Соломон ороллари, Сомали ва Жанубий Судан ҳам чекланган, баъзилар секин ва нофаол симсиз уланишларга эга. Қишлоқ жойларда мобиль телефонлар қамрови жуда чекланган.


Меҳмонхона эгалари орасида янги тенденция пайдо бўлмоқда: ҳатто энг қиммат хизмат ҳақи тўлов қилган меҳмонларнинг баъзилари телефонлар ва интернетдан дам олмоқчи. Албатта, эски услубдаги оилавий меҳмонхоналар бу борада ҳар доим анча олдинда.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.