Ҳатто “Заковат” ўйини иштирокчиларини ҳам ҳайратда қолдирадиган сийқаси чиқмаган фактлар
Ҳамма нарсани билишнинг иложи йўқ, лекин... Шундай бўлиб қолса-ю, кунларнинг бирида сизни интеллектуал телекўрсатувга таклиф қилишса ва катта маблағ эвазига қийин саволлар беришса-чи. Ўшанда сиз иккиланмасдан “акадва шаади” нима эканлигига жавоб бера оласиз ва қўлингизда фақат чойнак ва музлатгич бериб, ундан нима қилиш мумкинлиги сўралса, дарҳол сувни музга айлантиришнинг энг тезкор усулини айтасиз.
ADME ҳар доим янги билимларга интилади ва ҳаддан ташқари кўп эрудиция зарар қилмайди, деб ҳисоблайди.
Ичимлик суви идишидаги яроқлилик муддати сувга эмас, шишанинг ўзига тегишли
Сақланадиган идишдан фарқли ўлароқ, ичимлик сувининг яроқлилик муддати бўлмайди. Пластик идишлар эса маҳсулотнинг таъми ва хавфсизлигига таъсир қилувчи кимёвий моддаларни чиқаради. Бу сувнинг дарҳол заҳарланишини англатмайди, лекин у аста-секин сифатини йўқотиб, кўкариб кетиши мумкин.
Муз совуқ сувга қараганда иссиқ сувдан тезроқ тайёрланади
Бу ҳар қандай мантиққа зид келади, чунки иссиқ сув аввал совиб, кейин қаттиқ ҳолатга айланиши керак. Бироқ, Мпемба эффекти деб аталадиган илмий парадокс иссиқ сув музлаш жараёнида ўз ҳароратини ўзгартириши ва совуқ сувга қараганда тезроқ музга айланиши мумкинлиги ҳақида гапиради.
Ким йиртқич-у, ким ўтхўр?
Йиртқич ҳайвонларнинг кўзлари тумшуғининг олд қисмида,ўтхўрларда - бошнинг икки томонида жойлашган.
Ердаги энг узун ҳайвон
Жуда ҳайбатли денгиз сут эмизувчиси - китнинг узунлиги 33 метрга етиши мумкин, аммо йиртқич ва заҳарли Cyanea capillata медуза (“шер ёли” деб ҳам айтилади)си уни ортда қолдирди. Жаҳон океани сувларида топилган энг катта бундай медузанинг 37 метрли қисқич-қўллари бор.
Ҳиндистонда учинчи никоҳ тақиқланган
2 марта турмуш қуриш мумкин, 4 мартами... бемалол, лекин 3 марта ҳеч ҳам! Тақиқ ҳамма жойда эмас, фақат баъзи ҳудудларда, хусусан, Панжоб штатида қўлланилади. Шунинг учун, иккинчи никоҳ билан кифояланмаган эркаклар дарахтга уйланишади. Тўй маросими тугагач, меҳмонлар бу дарахтни кесиб ташлаб, бахтли куёвга бева бўлишга ёрдам беради.
Айтганча, Ҳиндистонда куёв ўғирлаш маросими ҳам бор. “Акадва шаади” деб номланадиган амалиёт Ҳиндистоннинг қашшоқ ҳудудларида тарқалган. Аслида бутун Ҳиндистон бўйлаб келинга совчи жўнатиш, унга сеп бериб никоҳ маросимига кийинтириш каби анъанавий никоҳлар қабул қилинган. Айнан анъаналар қизи бор камбағал оилаларга бундай чораларни кўришга ундади! Баъзида сеп миқдори шунчалик каттаки, тўйга пул сарфлашдан кўра куёвни ўғирлаш осонроқ!
Қуёш ва Ойнинг ўлчами бир хилми?
Ой Қуёшдан тахминан 400 марта кичик, лекин Қуёшга қараганда Ерга тахминан 400 марта яқинроқ. Шу сабабли, қуёш тутилиши пайтида биз қуёш нурлари Ой дискининг чеккалари бўйлаб ҳаракатланиб, узукка кўз қўйган олмос каби ҳайратланарли эффект яратишини кузатамиз.
Бу вақтинчалик тасодиф. Ойнинг Ердан йилига тахминан 3,8 сантиметр тезликда аста-секин узоқлашиб боришини ҳисобга оладиган бўлсак, вақт ўтиши билан бу “узук” катталашиб бораверади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.