Ҳиндистон коронавирус қайд этилиши сони бўйича тўртинчи ўринга кўтарилди
- 13.06.2020 17:30
- 113
- COVID-19
Ҳиндистонда бир-кеча кундузда 11,4 мингдан ортиқ янги коронавирус ҳолати қайд этилди ва касалланганларнинг умумий сони 308916 нафарга етди. Бу ҳақда 13 июнь куни Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш ва оила осойишталиги вазирлиги хабар берди.
Шу тариқа, коронавирус ҳолати қайд этилиши бўйича Ҳиндистон Буюк Британияни ортда қолдириб (294402 нафар коронавирус ҳолати) тўртинчи ўринга кўтарилди.
Мамлакат Соғлиқни сақлаш ва оила осойишталиги вазирлиги берган маълумотга кўра, айни вақтда мамлакатда 153224 нафар бемор даволанмоқда, 147194 бемор тузалган ва 8498 нафар бемор вафот этган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа