Ҳиндистонда йўловчи поезд ҳалокати: ўнлаб одамлар вагонлар остида қолган
- 14.01.2022 17:17
- 53
- Хориж
Ҳиндистон шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетган. Бу ҳақда маҳаллий NDTV телеканали хабар бермоқда.
Манбага кўра, поезднинг камида бешта вагони темир йўл изидан чиқиб кетган. Натижада ўнлаб одамлар ағдарилиб кетган вагонлар ичида қолиб кетган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган. Йигирмадан ортиқ киши тан жароҳати олган.
Маълум қилинишича, оғир тан жароҳати олган фуқароларга юз минг рупий (тахминан 1,3 минг доллар), енгил жароҳатланганларга эса 25 минг рупий (тахминан 330 доллар) миқдорида товон пули тўланади. Ҳалок бўлган йўловчиларнинг оила аъзоларига 500 минг рупийдан (тахминан 6,7 минг доллар) берилади.
Ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 21 дақиқа аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!