Ҳоким сайёр қабулига аввалдан тайёрланган одамларни йиғиб қўйганмиди?
- 21.09.2019 17:02
- 580
- Жамият
Каттақўрғон тумани ҳокими А.Баҳромов аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул ўтказди.
Қабул жараёнида аҳоли томонидан 20 яқин мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг асосий қисми шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
- Бу учрашувни тасвирга олдик, - дейди “Маҳалла” телеканалининг “Халқ билан мулоқот” кўрсатуви муаллифи Рўзибой Қўлдошев. – Жараённи кузатиш жараёнида “Келишимиздан хабар топган ҳоким аввалдан одамларни тайёрлаб қўйган”, деган фикрга бордик. Лекин сайёр қабулда қилинган мурожаатлар, раҳбарлар ва аҳоли ўртасидаги муносабатни, ўзаро мулоқотни, очиқликни кўриб, фикримиз ўзгарди. Ўзим ҳам ҳокимга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдим ва қониқарли жавоб олдим.
Каттақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа