“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиалида қўшимча Call-markaz фаолияти йўлга қўйилди

Шу вақтгача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларнинг электр энергияси билан боғлиқ мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилиш мақсадида республика миқёсида фаолият юритадиган 1154 қисқа рақамли Call-markaz ташкил қилинган.
Бугунги кунда электр энергияси истеъмолчиларининг таклифларини инобатга олган ҳолда ҳамда истеъмолчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали томонидан ҳам қўшимча (55) 707-60-60 рақамли Call-markaz фаолияти йўлга қўйилди.
Эндиликда, бу орқали истеъмолчилар электр таъминоти билан боғлиқ масалалар бўйича тезкор ёрдам олишлари мумкин.
Шунингдек, истеъмолчилар мазкур Call-markaz операторларига боғланиб, яшаб турган ҳудудларидаги электр энергияси таъминотидаги камчиликлар, шикоятлар ва таклифлар билан мурожаат қилишлари мумкин.
Филиал негизида фаолият юритаётган ушбу Call-markazга келиб тушаётган мурожаатлар кечаю кундуз қабул қилинади. Қўнғироқлар бутун вилоят бўйлаб қабул қилинади.