Ҳудудларда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича семинар-тренинг ўтказилди

Самарқанд вилояти молия бош бошқармасида Молия вазирлиги Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш департаменти директори ўринбосари Икромжон Насруллаев иштирокида “Ҳудудларда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.
Унда вилоят мутасадди ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди ва Ўзбекистоннинг иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий рейтинглардаги натижаларини кўтариш, ҳудудларда халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлашни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари юзасидан қўшимча билим ва кўникмаларга эга бўлди.
Семинарда мутасаддилар таклиф ва мулоҳазаларини билдирди ва ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.
Вилоят молия бош бошқармаси ахборот хизмати.