Ички ишлар вазири ўринбосари Оқдарёда фуқароларнинг 21 та муаммосига ечим топди
- 18.09.2019 15:26
- 191
- Самарқанд
Оқдарё тумани Авазали маҳалласида Ички ишлар вазири ўринбосари, полковник Рустам Хотамов фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда иштирок этган фуқаролардан 81 та мурожаат келиб тушди. Аҳоли билдирган муаммоларнинг 21 таси жойида ҳал этилди, бирига ҳуқуқий тушунча берилди, 34 таси тегишлилиги бўйича бошқа давлат органларига юборилди. 34 та масала ички ишлар органларида кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Шунингдек, қабулда 14 нафар ногиронларга аравача, ҳасса-таёқ ва эшитиш мосламалари, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга телевизор, ноутбук каби қимматбаҳо совғалар топширилди.