II МДҲ ўйинларида самарқандлик спортчилар 17 та медални қўлга киритди

Хабар қилганимиздек, Беларусь пойтахти Минск шаҳрида ўтказилган II МДҲ спорт ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар 28 та олтин, 25 та кумуш, 53 та бронза жами 106 та медаль билан учинчи ўринга сазовор бўлди. Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган самарқандлик спортчилар 4 та олтин, 2 та кумуш 11 та бронза медалига эга чиқди.

Жумладан, оғир атлетика бўйича Оғабек Нафасов, дзюдо бўйича Азамат Аблақулов, бокс бўйича Гулсевар Ғаниева ҳамда Шавкатжон Болтаев олтин, муай-тай бўйича Анисжон Ҳакимов ва бокс бўйича Санобар Бозорбоева кумуш медалларига сазовор бўлишди.

Шунингдек, 11 нафар спортчимиз: оғир атлетика бўйича Темурбек Насимов, муай-тай бўйича Давлат Шамсиев, Раҳматжон Ходжаев, футзал бўйича (жамоавий дастурда) Дамир Мамадолиев, камондан отиш бўйича (жамоавий дастурда) Жасмина Нурманова, Омина Эргашова, гандбол бўйича (жамоавий дастурда) Лобар Шамиева, самбо бўйича Дилмурод Холмаматов, юнон-рум кураши бўйича Элнур Холмўминов, Алижон Алиев, Аброр Нурманов бронза медалларини қўлга киритди.