Икки ҳафтанинг шанба, якшанба кунлари автотранспорт воситалари, йўналишсиз таксилар ҳаракати тўлиқ тўхтатилади
Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Самарқанд вилояти махсус комиссиясининг қарорига кўра, йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга қуйидаги махсус талаблар асосидагина рухсат берилиши белгиланди.
🚕⏰Йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача) тегишли ҳудуд доирасида рухсат берилади.
Бунда:
👉 йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши керак;
👉 ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади) лозим;
👉фақатгина икки нафар йўловчиларни автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтқазиш керак;
👉автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган ҳудуд доирасида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида) ҳаракатланиши шарт.
❌ Шу билан биргаликда, жорий йил 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, шунингдек, автотранспорт воситаларининг, (махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно) шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.
Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.