Икки қаватли уй томидан йиқилган инсоннинг ҳаёти қутқариб қолинди

Пайариқлик 50 ёшлардаги Р.Ю. Самарқанд шаҳрида устачилик билан шуғулланаётган пайтда уйнинг иккинчи қавати томидан нохос йиқилиб тушган. Бемор зудлик билан республика шошилинч ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига келтирилди.

Унинг аҳволи ўта оғир даражада бўлиб, беморда тана ички аъзоларининг ёпиқ шикастланиши, чап қўл синиши, бош мия лат ейиши каби бир нечта мураккаб жароҳатлар аниқланди.

Филиалда бемор шошилинч равишда текширилиб, тегишли мутахассислар иштирокида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Айни пайтда бемор шифокорлар назорати остида даволанмоқда.