Имконият бўла туриб қарздан қочиш ечим эмас
- 27.01.2026 10:38
- 2
- Жамият
Самарқандда қарздор мажбурий чоралар натижасида 14 миллион сўмлик қарзни тўлади.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими ходимлари томонидан коммунал тўловлар бўйича қарздорликни ундириш борасидаги ижро ҳаракатлари мунтазам равишда олиб борилмоқда. Яна бир мисолда фуқаро узоқ йиллар давомида ичимлик суви учун тўлов қилмагани оқибатида юзага келган қарздорлик суд қарори билан мажбурий ижро этилди.
Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро Х.М. йиллар мобайнида «Самарқанд сув таъминоти» акциядорлик жамиятига ичимлик суви хизмати учун тўловларни амалга оширмай келган. Оқибатда қарз миқдори 13 954 000 сўмга етган.
Давлат ижрочиси томонидан фуқарога тегишли транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилмоқчи бўлган пайтда, қарздор ўз ихтиёри билан банкдаги омонат ҳисоб рақамидаги маблағлар ҳисобидан қарзнинг бутун миқдорини — 13 954 000 сўмни тўлаб берди.
МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Экоакция: “Бир гумбаз остидамиз”
- 1 соат аввал
- Қишлоқ хўжалиги
Келажак касблари — бугун касбий таълимда
- 2 соат аввал
- Жамият
Имконият бўла туриб қарздан қочиш ечим эмас
- 2 соат аввал
- Жамият