«Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» Давлат дастури ижросини таьминлашда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш» мавзусида Давлат грантларини ажратиш учун 1-тур танлов эълон қилинди
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинаётган танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутувчи ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:
- 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга оширишда жамоатчилик назоратининг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда оммалаштириш;
- фуқароларнинг ўз маҳаллалари ҳаётидаги иштирокини кучайтириш, маҳалла ва оилалардаги ижтимоий маънавий-муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи холатлар, ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, эрта никоҳни олдини олишда жамоат ташкилотлари, давлат органлари ва маҳаллалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни таъминлаш;
- иқтисодиётни ривожлантириш, аҳолининг даромадларини ошириш, меҳнат бозорида рақобатбардош бўлмаган ишчи кучи бандлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш, хизмат қўрсатиш сифатини яхшилаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш;
- инсон капиталини ривожлантириш, таълим, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали ижтимоий шерикликни кучайтириш;
- Экстремизм ва миссионерликка қарши курашиш, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва тадбирлар ўтказиш.
Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати;
- Вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фондининг https://t.me/samarqand_jamoat_fondi телеграм каналида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;
- Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган Нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;
- Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари.
Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 50 млн. сўмгача.
Ҳужжатлар 2022 йил 1 мартдан 31 мартгача ҳар куни (дам олиш ва байрам кунларидан ташқари) соат 9-00 дан 18-00 гача қабул қилинади.
Танлов бўйича ҳужжатлар муҳрланган конвертда (А4 формат): 140107, Самарқанд шаҳри Спитамен шоҳ кўчаси, 159 “А” уй манзилига “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва Дўстлик уйи” биноси (110-хона), “Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига” деб кўрсатилган тартибда юборилиши шарт.
Маълумот учун телефонлар: (55) 701-35-95, (93) 353-18-00