Инсоннинг хислатларини унинг ёзувидан ҳам билиш мумкин

Графологларнинг таъкидлашича, қўлёзма ёрдамида одамнинг жинси, ёши, ҳиссий ҳолати ва қайси қўли (ўнг ёки чап) билан ёзганини аниқласа бўлади. Қўл ёзуви инсоннинг индивидуал хусусиятларини очишга ёрдам беради. Ҳатто ёзув эгасининг психологик тафсифи, интеллекти, фикрлаши, ўзини ҳурмат қилиш даражаси, англаш қобилияти ва қўрқуви ҳақида ҳам билиш мумкин.

Қўл ёзувидан аниқлаш мумкин бўлган хусусиятлар:

• ручкани қаттиқ босиб ёзиш - ўзига ишонган, ҳаракатчан, очиқкўнгил ва мақсад сари интилувчан одамларга хос;

• ҳарфларни чап томонга эгилтириб ёзиш - эркинлик, устуворлик ва шахсий мустақиллигини таъкидлайдиган, ахлоқий, сиёсий ва ижтимоий дунёқарашга эга индивидуалистларда учрайди;

• ўнгга эгилтириб ёзиш - хотиржам ва мувозанатли одам;

  Катта-катта ҳарфлар билан ёзиш - очиқ, янгиликлар ва воқеаларга сезгир, айнан шу хислати туфайли стрессни бошидан кечирадиган кишиларга хос;

  кичик ҳарфлар билан ёзиш - ҳис-туйғулари, сўзлари ва ҳаракатларини тўлиқ намойиш қилмасдан, ўзини тута била оладиган, эҳтиёткор ва «ичида гапи кўп» одамларни тафсифлайди;

  Ҳарфлар орасини кенг қилиб ёзиш - майда-чуйда нарсаларга берилмайдиган, ижодкорликка мойил, истеъдодли ва очиқ одам ҳақида гапиради;

• Оптимистларнинг қўл ёзуви юқорига қараб кетади, пессимистлар эса пастга тушади.

• Нотекис сатрлар - кайфияти тез-тез ўзгариб турадиган, руҳий мувозанатга эга бўлмаган, ҳаяжонга осонгина берилувчан одамни тасвирлайди. Бундай хусусият ҳис-туйғуларидаги кескин ўзгаришларни намоён қиладиган ва танқидни қабул қила олмайдиган одамларга хос.