Иштихонда электр таъминоти корхонаси ходими пора билан ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Иштихон тумани электр таъминоти корхонаси ходими Р.Т. фуқаро Х.га нисбатан тузилган далолатномани ҳамда электр энергиясидан қарздорлигини йўқ қилиб бериш ва маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.