Истанбулдаги отишмада ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди
- 07.09.2023 14:46
- 269
- Хориж
Шу йилнинг 2 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлган.
Аниқланишича, у вақтда воқеа жойига яқин ерда асли самарқандлик бўлган Н.З. меҳнат фаолиятини олиб бораётган бўлган. Оқибатда 46 ёшли фуқаро оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган. Кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан Н.З. вафот этган.
Таъкидланишича, маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноят содир этган шахсларни ушлаб, уларга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси тезкор равишда фуқаронинг жасадини Истанбул аэропортидан Самарқанд вилоятига юбориш учун унинг яқинларига амалий ёрдам кўрсатди.