Истанбуллик автобус ҳайдовчиси ўзбекистонлик қиз билан танишишга урингани учун судланади
- 27.11.2020 12:30
- 568
- Хориж
«Habertürk» нашрининг хабарига кўра, автобус ҳайдовчиси Ўзбекистон фуқароси бўлган Н.М.га телефон рақамини бермаса, автобусдан туширмаслигини айтган. Н.М. оилали аёл эканлигини айтишига қарамай ҳайдовчи айтганида туриб олган.
Телефон рақамини айтиб “автобусдаги асирликдан” қутулиб чиққан аёл ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилган. Ҳозирда ҳайдовчи вазифасидан бўшатилган ва прокуратура томонидан ҳолатни ўрганиш жараёни бошланган. У 1 йил 9 ойдан 9 йил 6 ой муддатгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа