Жанубий африкалик аёл 10 нафар фарзандни дунёга келтириб, “Гиннеснинг рекордлар китоби”ни янгилади

Жанубий Африканинг Гаутенг шаҳрида яшовчи аёл 10 нафар фарзандни дунёга келтирди ва бу ўтган ой Марокашда тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирган Малиан Халиме Сиссе эгалик қилган Гиннес рекордини янгилади. Бу ҳақда маҳаллий IOL нашри хабар бермоқда.

Текширув давомида шифокорлар саккиз нафар чақалоқни аниқлаган эди, аммо 37 ёшли Госиама Тамара Ситоле кесерева орқали етти нафар ўғил ва уч қизни дунёга келтирди.

"Мен ҳомиладорлигимдан ҳайратдаман. Аввалига бу жуда қийин кечди, оғриқлардан азоб чекдим. Ҳозир ҳам қийин, лекин мен кўникиб қолганман. Худодан барча болаларимга саломатлик ва умр тилайман», деди Ситола маҳаллий журналистларга.

Болаларининг отаси Тобого Цотеси дастлаб бўлган воқеага ишонолмади.

" Мен бахтиёрман, чунки кўп одамлар фарзандга муҳтож. Ўзимни Худонинг танланган бандасидек ҳис қилдим. Бу мен қадрлаётган бир мўъжизадир", деди у.

Болалар кейинги бир неча ой инкубаторда бўлишади.