Жанубий Кореяда ёнғин ўнлаб уйларни вайрон қилди
- 11.04.2023 18:49
- 32
- Хориж
Табиий ёнғинлар мамлакатнинг Канин шаҳрида камида 40 та уйни вайрон қилди, ўрмоннинг анчагина қисми ёниб кетди, деб хабар берди сешанба куни Yonhap.
300 дан ортиқ маҳаллий аҳоли ва 700 га яқин сайёҳ хавфли ҳудудни тарк этишга мажбур бўлди, дейилади агентлик хабарида.
Шаҳар ёнғин хавфсизлиги хизмати маълумотларига кўра, 28 та хусусий уй, 12 та пансионат ва тўртта меҳмонхона вайрон бўлган, ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Маҳаллий ҳукумат вакиллари ёнғинга шамол туфайли электр симига қулаган дарахт сабаб бўлган, деб ҳисобламоқда.
Теглар:
Жанубий Корея