Жомбойда автомашина жарима майдонига қўйилгандан кейин қарздор алиментни тўлаб берди

Фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судининг қарори билан фуқаро Э.Исломовдан ундирувчи М.Байдуллаеванинг икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида  алимент ундириш бориш белгиланган.

Бу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Жомбой тумани бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Аниқланишича, анчадан буён фуқаро Э.Исломов алимент тўловларини тўламасдан келаётган эди.

Бироқ қарздор Э.Исломовнинг қарздорлиги 6 миллион 165 минг сўмдан ошиб кетса-да, у тўловни пайсалга солиб келди.

Мажбурий ижро ҳаракатлари даомида қарздорнинг “DAMAS” автомашинаси хатланиб, жарима майдонига қўйилди.

Шундан сўнг, ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, қарзини тўлиқ тўлаб берди.