Жомбойдаги автотураргоҳда чет эл фуқароларига тегишли юк автомобиллари ёниб кетган
- 05.07.2021 10:14
- 282
- Ҳодиса
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган "Жомбой ун заводи ёнидаги магазин ёнмоқда" деган видеолавҳа бўйича расмий маълумот берди.
Аниқланишича, бугун, 5 июль куни соат 01:35 да Жомбой тумани Самарқанд маҳалласи, Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган “Жамбул жапи Барака сервис” МЧЖга қарашли автотураргоҳда турган Туркия давлати фуқароси, ҳайдовчи Т.К. бошқарувидаги Қирғизистон Республикасига тегишли бўлган “VOLVO” русумли юк автомобили тўлиқ ёнган ҳамда Туркия давлати фуқароси, ҳайдовчи С.К. бошқарувидаги Қирғиз Республикасига тегишли бўлган “IVEKO” русумли юк автомобили қисман ёнган.
Ёнғинга 4 та ЁҚЭ 01:48 да етиб бориб, 02:05 да ҳудуд ўраб олинган. Соат 02:40 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғинда жароҳат олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа