ЖССТ коронавирус вакцинасига қарши турганларни натижа билан ишонтириш ҳаракатида

Коронавирусга қарши эмлашга қарши турган мутахассислар синовлар препарат хавфсизлигини исботласагина, фикрини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълум қилди, деб ёзди РИА Новости.

"Вакцинацияга мутлақо қаршиларнинг фикрини ўзгартириш амри маҳол. Аммо ҳамма нарса пандемиянинг авж олишига боғлиқ бўлади", дея фикр билдирди халқаро ташкилот вакиллари. Вакцинанинг хавфсизлиги ва самарадорлиги эмлашга қаршиларни ишонтириш учун муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек, ЖССТ мутахассислари синовдан ўтган препаратлар тўғрисида тарқалаётган нотўғри маълумотлар ҳақида ҳам гапирди ва бундай сохта маълумотлар аҳолининг вакцинага нисбатан ижобий муносабатига таъсир қилмаслигига ишонч билдирдилар. Чунки вакцина - бу нормал ҳаётга қайтишга ёрдам берувчи восита.

Аввалроқ Гамалея маркази директори Александр Гинцбург Россия аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш режаси ҳақида маълум қилганди. Унга кўра, шу йил охиригача камида 1,5 миллион фуқаро COVID-19 га қарши эмланади. Айни пайтгача мамлакатда тахминан 40-45 минг киши эмланган, дейди мутахассис.