Карантин талаблари бузилганда, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин
- 27.10.2020 14:27
- 243
- Ўзбекистон
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра (ЎРҚ–643-сон, 26.10.2020 йил) энди эпидемияларга қарши курашиш қоидаларини бузиш (54-модда) билан боғлиқ маъмурий ишлар ички ишлар органлари томонидан ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Бунда, ички ишлар органлари ушбу тоифадаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазони қўллашга фақат тегишли ҳудудларда ёки объектларда карантин жорий этилган тақдирда ҳақлидир.
Шунингдек, эндиликда карантин шароитида ҳайдовчилар томонидан Кодекснинг 54-моддаси иккинчи қисмида (транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чекловлар бузилиши) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этилганда, транспорт воситалари ички ишлар органлари томонидан маъмурий иш кўрилгунига қадар ушлаб турилиши мумкин.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа