Катта миқдорда пиротехника воситаси сотмоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноят иши очилди
- 26.12.2023 18:31
- 76
- Жиноят ва жазо
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорликда тадбир ўтказди.
Унда 1990 йилда туғилган, Самарқанд шаҳрида яшовчи Т.Ф. сотиш мақсадида олиб қўйган тахминий баҳоси 1 миллиард сўмга яқин жами 21 турдаги 1 903 дона пиротехника воситаларини яширин равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинди.
Маълум бўлишича, фуқаро Т.Ф. ўзининг қайнакаси, 1976 йилда туғилган С.Р.нинг Самарқанд шаҳар, Галаосиё маҳалласида жойлашган яшаш хонадонида 21 турдаги “7 shots”, “Волк”, “3D”, “Салют”, “MERAS 25 PALMERAS”,“Орёл”, “Королиевский салют”, “Соловей разбойник” каби пиротехника воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келган. Тадбир давомида ушбу пиротехника воситалари ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Ф.га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.